«қуёш фотоэлектр станцияси» тегли мақолалар


Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради
1 март 2024, 16:25

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди
24 май 2023, 19:56

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди

Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича ўтказилган тендернинг дастлабки ғолиби эълон қилинди. ФЭС БААнинг Masdar компанияси томонидан барпо этилади.

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
28 апрель 2023, 11:30

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.

Тошкент вилоятида пойтахтни электр билан таъминлаш учун 4 та қуёш ФЭС қурилади
23 март 2023, 18:30

Тошкент вилоятида пойтахтни электр билан таъминлаш учун 4 та қуёш ФЭС қурилади

Пойтахтнинг электр энергиясига бўлган 75 фоизлик талабини қондириш мақсадида Тошкент вилоятида умумий қуввати 2400 мегаватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади. Уларнинг 3 таси Хитой компаниялари иштирокида қурилади.

Тошкент ва Самарқандда умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
6 март 2023, 11:04

Тошкент ва Самарқандда умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси, Тошкент, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 200 МВт бўлган учта энергия сақлаш тизимлари қурилади.

Хитой ҳамкорлигида яна икки вилоятда 2000 МВтга тенг қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
20 феврал 2023, 18:03

Хитой ҳамкорлигида яна икки вилоятда 2000 МВтга тенг қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Энергетика вазирлиги Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитойнинг икки компанияси билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади.

Хитойнинг CEEC компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш ФЭСларини қуради
15 феврал 2023, 20:23

Хитойнинг CEEC компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш ФЭСларини қуради

Хитойнинг China Energy Engineering Corporation компанияси Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуради. Уларнинг биринчиси шу йил охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди
3 феврал 2023, 18:02

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
11 ноябр 2022, 17:24

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
24 май 2022, 15:47

Ўзбекистонда иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мамлакатдаги иккинчи энг йирик (100 МВт) қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди ва ягона тармоққа қувват узатишни бошлади. Бу билан йилига 78 млн куб метр табиий газ тежалади (мамлакат аҳоли хонадонларининг 10 кунлик истеъмоли) ва 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
7 декабр 2021, 17:43

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.

Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуришга 15 та халқаро компания қизиқиш билдирди
30 ноябр 2021, 17:36

Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуришга 15 та халқаро компания қизиқиш билдирди

Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.

500 МВт қувватли учта қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер эълон қилинди
8 сентябрь 2021, 15:50

500 МВт қувватли учта қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер эълон қилинди

Энергетика вазирлиги Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтга тенг бўладиган учта фотоэлектростанциялар қуриш бўйича тендерни эълон қилди.

Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда
27 август 2021, 12:44

Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда

Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Masdar билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди
12 июл 2021, 16:17

Masdar билан иккита қуёш электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзоланди

Masdar компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 220 МВт қувватга эга иккита фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа шартномалари имзоланди. Қурилиш 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланади.

Masdar Сурхондарёда фотоэлектр станциясини қуриш учун энг жозибадор тарифни таклиф қилди
16 май 2021, 01:50

Masdar Сурхондарёда фотоэлектр станциясини қуриш учун энг жозибадор тарифни таклиф қилди

Амирликнинг Masdar Сурхондарёда қуриладиган фотоэлектр станция қурилиши бўйича ўтказилган тендерда энг жозибадор тарифни билдирди. Тендер ғолиби бўладиган инвестор шунингдек, 200 кВ бўлган янги подстанция ҳамда 52 км узунликдаги электр ўтказувчи линияни қуриши лозим бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг